Қашқадарёда яна номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

645

Автомобиль юкхонасида аниқланган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар тарқатди.

Хабарга кўра, 2021 йил 22 июнь куни соат 01:30 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан «Қарши-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Kia Carnival» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган.

Машина юкхонасида тўқ қизил рангли, ноъмалум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Умакай» ЙПХ масканида бундай ҳолатлар жуда кўп кузатилади. Яқинда ғузорлик фуқаро Тошкентга 630 кг яроқсиз гўшт олиб ўтмоқчи бўлганди. Косонда эса 450 кг номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани ҳам хабар берилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here