Қамашида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал чиқди (Видео)

948

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 18 май куни ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув юзага келди. 

Маълум бўлишича, шу куни соат 11:50 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Хасанов Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган «Файз деҳқон бозори» рўпарасида ўрнатилган 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турган «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчисига қоидабузарлик содир этиб тўхтаганлигини тушунтирган ва тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.

Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини тақдим қилгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу ҳайдовчига тегишли ёки йўқлигини билиш мақсадида ҳайдовчидан кўзойнаги ҳамда бош кийимини ечишини сўраган.

Ҳайдовчи ўз эътирозларини билдирган ва қоғоз шаклидаги баённома расмийлаштирилишини сўраган. Ҳайдовчининг талабига кўра қоғоз шаклидаги баённома расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи мазкур ҳолатдан норози бўлиб, туман прокуратурасига шикоят қилган. Ҳозирда Қамаши туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here