«Насаф» футбол клуби «Андижон»дан устун эканини яна бир бор исботлади

590

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Насаф» – «Андижон» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда «Насаф» футбол клуби устун эканини яна бир бор исботлади.
«Насаф» ва «Андижон» баҳсида аждарлар 2:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Энг қизиғи иккала голга ҳам 22 ва 54 дақиқада Ҳусаин Норчаев муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа 40 та ўйинда куч синашган.
«Насаф» 26 та ўйинда ғалаба қозонган. «Андижон» клуби эса атиги 6 та ўйинда ғалабага эришган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here