“Ақлвой” телеканалида яланғоч аёлларнинг суратини эфирга узатганлар жазоланди

1785
Ижтимоий тармоқларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шахризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги 2 та лавҳа катта муҳокамага сабаб бўлди.

Бу ҳолат юзасидан телеканал маъмурияти муносабат билдирди.

Муносабатда қайд этилишича, ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал иждодкорлари керакли танбеҳни олган. Улар яна бир бор “Болаларни уларнинг соғлигига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун талаблари  билан таништириб чиқилиб, ушбу қонун бузилиш ҳолатларида интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, контент назорати кучайтирилиши учун қўшимча ходим ишга олинган.
«Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган. Келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўйилмаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилди. Энди уларга  маънавиятимизга зид бўлган лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади.», – дейилади муносабатда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here