Қаршида ўрнатилган китоб монументи жойи қайсидир «катта»га ёқмади

1626

Қарши давлат университети рўпарасида илмга атаб рамзий маънода ўрнатилган «Китоб монументи» университет ҳудудига кўчирилмоқда.

Қарши давлат университети ахборот хизматининг маълумотида айтилишича, аҳоли ва талаба-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш, машиналар қатновини нормаллаштириш ва университет рўпарасида юзага келадиган тирбандликни олдини олиш мақсадида кўчалар кесишмасида светофорлар ўрнатилади.

«Алишер Навоий, Абу Али Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Шароф Рашидов каби аллома ва мутафаккирлар билан бир қаторда Бальзак, Шекспир, Пушкин каби жаҳон адабиётининг етакчи вакиллари ҳам киритилган «Китоблар монументи» эндиликда университет ҳудудида ёшларни китобхонликка даъват қилади, балки ҳар дақиқада жаҳон ва ўзбек адабиётининг боқий эканлигини эслатиб туради», – дейилади хабарда.

Қизиқ, бу кўчада ҳаракатланишга ушбу монумент халақит қилган бўлса, бундан 2 йил олдин нега айнан шу ҳудудда ўрнатилганди? Нега юқоридаги ҳолатлар инобатга олинмаганди? Ёки орадан 2 йил ўтиб, китоблар монументи ўрнатилган жой қайсидир «катта»га ёқмай қолдими?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here