ДХХ Қашқадарёда 9,5 минг долларга ер сотган ҳокимлик мутахассисини ушлади

1935

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси ўзининг бошқарувида бўлган фермер хўжалиги балансидаги 9 гектар сувли ер майдонини 9,5 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Хабарга кўра, бу ходим аввал ҳам муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here