Қамашида шифокор пора билан қўлга тушди

1930

Департаментнинг Қамаши туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, 2021 йил 9 июнь куни соат 09:10ларда республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё вилояти Қамаши туман бўлими шифокори М.Б. туманнинг “Обод” МФЙда яшовчи фуқаро З.М.дан пора талаб қилгани аниқланди.

У фуқаро З.М.дан коронавирусни  аниқлаш учун тузиладиган ишчи гуруҳга киритиб,  буйруқ чиқариш эвазига 1 млн 500 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида қўлга тушди.

Начора, пора эвазига қилинган чора юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here