Яккабоғдаги тартибсиз бозорда ёнғин чиқди

355

10 июнь куни тунги соат 21.20 лар атрофида Яккабоғ туман “Истиқлол” озиқ-овқат деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Маълумот берилишича, енгил конструкцияли дўкон ва уни ичидаги сут маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 2 дона музлатгичлар ёниб кетган.
Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилиб,  ёнғин ўчирилган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, деб хабар қилди Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here