Қаршида «Дамас» қизил чироғдан ўтиб, «Нексия» ва «Ласетти»га тўқнашиб кетди

658

Бугун тонг соат 05:00 ларда Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Қарши шаҳар ЙХҲБ инспектори Ахрор Усмонов хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Т. Н. ўзининг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинаси билан Ислом Каримов кўчаси «Ватанпарварлар» боғи йўналишидан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг тақиқланган қизил ишорасида чорраҳага кириб, ҳаракатланиб келаётган «Нексия» автомашинасига тўқнашиб кетган.

Бошқарувни йўқотган «Дамас» ҳайдовчиси  ўзининг йўналшига нисбатан қарама -қарши йўналишда светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган «Ласетти» автомашинаси билан ҳам тўқнашган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан светофорнинг тақиқловчи ишораларига этиборли бўлишларини, тезлик меъёри, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қаршида бошқарувни йўқотган 22 ёшли ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here