Муборакда янги ҳоким иш бошлади

1647

Бугун Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aрипов Aкрам Оромович тасдиқланди.

Aкрам Aрипов Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳоким Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2020 йил бошида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода чиқиш қилган Акрам Арипов Нишон туманида ўзгалар мулки бўлган қўйларни Қашқадарё ҳокими топшириғига кўра сўйиб, кам таъминланган фуқаролар ва усталарга тарқатаётганини айтганди. Вилоят ҳокимлиги эса мазкур ҳолатни инкор қилганди. Орадан вақт ўтиб, Прокуратура айбдорлар жазоланишини ҳам маълум қилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here