Қашқадарёликларни ўқишга киритаман деб алдаб юрган тошкентлик фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилди

327

Қарши шаҳар Равоқ МФЙда яшовчи Ф.Қ ва Муборак тумани А.Навоий МФЙда яшовчи Н.Д 2021 йил 25 май куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Улар ўз аризасида Тошкент шаҳар Сирғали тумани 7-даҳасида яшовчи Р.Д устидан шикоят қилишган.

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра,   Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга ўқишга киритиб қўйиш ва олдин контракт тўловларини амалга ошириш,  ўқишни Ўзбекистонга кўчириб бериш учун тошкентлик фуқаро МЧЖ ҳисоб рақамига 2019 йил 30 август куни 3.000.000, 2019 йил 4 октябрь куни эса 3.000.000 сўм, жами 6.000.000 сўм пулларни тўлов қилдиришга эришган.

Бу камлик қилгандек, 2020 йил 11 июнь куни Қарши шаҳрида яна 600 АҚШ долларини олган. Бундан ташқари, Р.Д такроран, ўтган йил 11 июнь куни Ф.Қ.ни ўғлини ҳам Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, олдин контракт тўловларини амалга ошириш баҳонасида  ундан жами 1400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here