Қаршилик фуқарони машина олиб бераман деб, 90 млн сўмга чув туширишди

431

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга 2021 йил 10 май куни Қарши шаҳар “Зоғза” МФЙда яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилди.

Аризада шу йилнинг 21 апрель куни Қамаши тумани “Бобиртепа” МФЙда яшовчи П.Т. ва Косон тумани “Машъал” МФЙда яшовчи У.А.лар “сизга “Кобальт” русумли автомашина сотамиз” деб, алдаб ундан 90 млн 500 сўм миқдоридаги пулларини олганини маълум қилган.

На машинадан, на пулдан дарак бўлмагач, Р.Р. алданганини билиб, бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган, деб ёзади Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here