Қашқадарёда 20 та давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти тугатилмоқда

764

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
3 июнь куни 350-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 56 та вазирлик ва идоралар томонидан бошқарилаётган республика бўйича жами 593 та давлат иштирокидаги корхоналарнинг:
66 тасини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;
73 тасини филиал кўринишида қайта ташкил этиш;
454 тасини истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда тугатиш белгиланди.

Вилоятимизда эса 4 та давлат иштирокидаги корхоналар филиал кўринишида қайта ташкил этиш белгиланган бўлса, 20 тасини истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли бўлганлиги сабабли ўрнатилган тартибда тугатилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here