Қаршида ҳавонинг иссиқлиги сабабли самолётда носозлик келиб чиққани маълум қилинди

692

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортида «Москва-Қарши-Москва» йўналиши бўйича парвознинг кечикиши ҳақида хабар ва видео лавҳалар тарқалганди.

Мазкур хабарларга аниқлик киритилди.

Парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга об-ҳаво шароити, яъни ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.

Натижада, ушбу парвозни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган. Йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар келиб тушмаган.

«Самолёт 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган (аслида жўнаш 5 июнь куни соат 15:30 га режалаштирилган эди)», — дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here