Қашқадарёда «свет» ўчди. Сув келмайди. «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти тўхтаб қолди

945

4 июнь куни «Таллимаржон ИЭС»нинг электр ишлаб чиқарувчи 2 та асосий блокида носозлик юз берди. Оқибатида Қашқадарёдаги «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти тўхтаб қолди.

Компания матбуот хизмати берган хабарга кўра, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти тўхтаб қолган.

Бундан ташқари, Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли газ қазиб чиқариш конларида электр энергияси узилиши сабабли ишда тўхталиш рўй берган.

«Зеварда», «Жанубий Кемачи», «Жанубий Ўртабулоқ», «Денгизкўл», «Сомонтепа», «Алан» ва «Кўкдумалоқ», «Шўртан КМПО», «Бетман», «Шимолий Нишон» сиқув компрессор станциялари ҳам тўлиқ тўхтаб қолган.

«Юз берган тўхталишлар «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига олиб келмоқда»,- дейилади берилган хабарда.

Юқоридаги носозлик сув таъминотига ҳам таъсир кўрсатди.
«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖнинг «Nasafnews» га маълум қилишича, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши туманлари ва Қарши шаҳри аҳолисида сув таъминоти тўхтаб қолди.

Ҳозир масъуллар юзага келган носозликни бартараф этиш учун ҳаракат қилишаётганини айтмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here