Чироқчилик аёл 4 ёшли ўғлини 25 млн сўмга сотмоқчи бўлди

459

Чироқчи тумани рўйхатида туриб, Шаҳрисабз шаҳрида вақтинча яшовчи 35 ёшли (исм-фамилиялар ўзгарган) Асила Ачилова ва Китоб туманида доимий руйхатда туриб, вақтинча Шаҳрисабз шаҳри «Лайлакон» МФЙда яшовчи 43 ёшли Амира Адилова Асиланинг 4 ёшли ўғли Тоиров Тўлқинни сотишга қарор қилишди.

Бу ҳолатдан хабар топган Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ, Шаҳрисабз тумани ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Асила Ачилова ва Амира Адилова Тоиров Тўлқинни Шаҳрисабз тумани «Лолистон» МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида харидорга 25 млн сўм эвазига сотаётганда қўлга олинди.

«Ўйга толасан, киши она ўз жигаргўшасини пуллаш эвазига нимага эришмоқчи бўлган?! Энди она фарзанди вояга етганда унинг юзига қандай қарайди? Эл ичида қандай бош кўтариб юради. Бу саволларга, албатта, вақт ўз жавобини беради. Нима бўлгандаям ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг зийраклиги ва тезкор хатти-ҳаракати боис жиноятчилар “иссиқ излар”да қўлга олинди»,- деб ёзади Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here