Қаршидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш учун 3 нафар фуқародан пул олган фирибгар ушланди

433

Қарши шаҳрида 3 нафар фуқарони жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Фуқаро М.К. уч нафар фуқаронинг қизларини Қарши шаҳридаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 600 АҚШ долларидан жами 1800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда фуқаро М.К. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фуқаролардан олган 1800 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини қайтариб берган ҳолати процессуал расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here