Вилоят ҳокимининг ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди

2334

Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев жиддий танқидга учради.
У вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида айрим туманларга хабар бермаган.

Ташкилий масалага эътибор қилмагани учун Рустам Йўлдошев 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди.
Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.

Йиғилишда Зойир Мирзаев барча туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари вазифасидан озод этилиб, 3 ойлик синов муддатида вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини таклиф қилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here