Қарши шаҳридаги Президент мактабига қабул жараёнлари қачон бошланиши маълум бўлди

5 июндан Қарши шаҳридаги Президент мактабига қабул жараёнлари бошланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги маълумот берди.

Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.

Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.

Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here