Шаҳрисабзлик аёлга машина олиб беришни ваъда қилган фуқаро 5 йилга қамалди

373

Тошкент шаҳрида яшовчи О.Якубов (исм-фамилияси ўзгартирилган) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фамилиядоши Д.Якубова билан 2019 йилнинг март ойида “imo” ижтимоий тармоғи орқали танишиб қолади.

Тошкент шаҳрида автомашина олиб сотиш билан шуғулланишини, унга ҳам “Нексия-3” русумли автомашина олиб беришини айтиб, алдаб, 31 млн сўм пул ва 35 млн 800 минг сўмлик тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг суд мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди раиси Лазиза Расулова хабар берди.

Суд мажлисида судланувчи О.Якубов Д.Якубова билан тасодифан “imo” ижтимоий тармоғи орқали танишиб, яхши келишиб қолишгани, унга уйланиш нияти бўлганлиги, Д.Якубовага “Спарк ёки Нексия-3” русумли автомашина сотиб олмоқчи эканлигини айтганида, у “мен ҳам автомашина олишим керак, биринчи сиз автомашина сотиб олинг ундан сўнг менга олиб берасиз” деб айтганлиги, Д.Якубованинг 30 млн сўм 6 дона тилла тақинчоқ олиб, ишлатиб юборгани ҳақида кўрсатув берди.

Жабрланувчи Д.Якубова О.Якубов машина олиб беришини айтганлиги учун учун унга пул ва тақинчоқларини берганлиги, турли баҳоналар билан уни алдаганлиги, уни кечирмаслиги ҳақида баён қилиб, 64 млн 300 минг сўм моддий ва 10 млн сўм маънавий зарар ундириб беришни сўради.

Суд томонидан О.Якубов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топиб, ЖК 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчининг ҳисобидан жабрланувчининг фойдасига 64 млн 300 минг сўм моддий ва 2 млн  сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here