Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

4226

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 23- мактабнинг 11- синф ўқувчиси М.А (қиз бола) бугун эрта тонгда ўз яшаш уйида ўзини осиб қўйди.Бу ҳақда «Nasafnews»нинг Ички ишлар бошқармаси тизимидаги манбаси хабар берди.

Вафот этган марҳума қиз нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.
У мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Тиришқоқлиги ва билимга чанқоқлиги билан тенгдошлари орасида ўрни бор эди.

«Nasafnews» ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармасидан маълумот олди.
Бошқарма ахборот хизматининг мухбирга айтишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан мактаб раҳбариятига хизмат текшируви тайинланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here