Қамашида номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилди. Ҳайвон одамларнинг қўй-қўзиларни бўғизлаб кетган

2980

Кеча, 14 май куни Қамаши тумани «Бобуртепа» маҳалласи Пасттол қишлоғида номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда «Nasafnews» га қишлоқда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайвон қишлоқдаги қўй -қўзиларни кўп маротаба бўғизлаб кетган. Аҳоли эса бунинг сабабини билмаган.

«Nasafnews» мухбири ушбу хабар юзасидан «Бобуртепа» маҳалласи раиси Нажим Норбоевдан қўшимча маълумот олди. Раис номаълум махлуқни «Чупакабра» деб тахмин қилди.

«Қишлоқда 10 талар қўзини еди биринчи. Бизлар кучук еганми деб, ушлай олмай юргандик. Фуқароларимиздан бирининг ҳовлисига кирганда, ушлаб кеча ҳайвонни ўлдиришибди», – дейди раис.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойининг сўнгги кунларида Касби туманида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвон одамлар томонидан ўлдирилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here