Касбида фалокат! 7 киши вафот этди. Улар ичида 1 ва 4 ёшли гўдаклар ҳам бор

2344

Қашқадарё вилояти Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26 км.да жорий йилнинг 8 май санасида мудҳиш оқибатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, бу фалокат охирги йилларда содир бўлган оғир оқибатли ЙТҲлардан бири бўлди.

Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01”автомашинаси ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” автомашинаси бир-бири билан тўқнашади. 8 май куни тунги соат 22:10 да содир бўлган ушбу автоҳалокат бир йўла 7 кишининг умрига якун ясади. Яна икки нафари шифохона тўшагида ҳаёт учун курашмоқда.

Энг ачинарлиси вафот этганларнинг икки нафари гўдаклар, бири 1 ёшли яна бири эса 4 ёшли. Қолганлари ҳали 40 ёшга ҳам етмаган шахслар эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here