Косон ва Чироқчида тарвуз пишди

690

Қашқадарё вилоятининг Косон ва Чироқчи туманида тарвуз пишди.
Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Косон туманининг энг чекка Турон ҳудудида иссиқхонада етиштирилган тарвузлар бугун ифторлик ташкил қилиниб, дастурхонларга тортилган.
Ифторлик тадбири «Соф агро» МЧЖ томонидан «Пўлати» шаҳарчасида ташкил қилинган.

МЧЖ иш юритувчиси Ҳусниддин Шоймардоновнинг таъкидлашича, тарвузлар дастлаб маҳаллий савдо растларига ва  йирик савдо марказларига етказиб берилади.

Шунингдек, Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2021 йилда тарвуз етиштирган деҳқонлар экспортни бошлаш арафасида эканини хабар қилди.

Ҳокимлик хабарида туманнинг Кўкдала ҳудудидаги деҳқонлар тарвуз ва қовун етиштиришда Республикада етакчи экани маълум қилинган.

Мавзуга доир: Қашқадарёда қовун пишди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here