Ўзбекистон бўйлаб пиёда йўлга чиққан отахон Қашқадарёга етиб келди

668

Бухоролик 73 ёшли отахон Муҳаммад Қутратов Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳатга чиққан эди. 3-май куни отахон рафиқаси Ширинбуви билан биргаликда Самарқанддан Шаҳрисабз шаҳрига етиб келди.
Муҳаммад ота сафарининг илк йўналишини Андижон, Наманган, Фарғона,Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига, кейинги йўналиши эса Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм, Бухоро, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёни ўз ичига олди. 73 ёшли отахоннинг кейинги манзили Сурхондарё вилоятига амалга оширилади.

Айтиб ўтиш жоизки, Муҳаммад Қутратов 70 ёшида Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳатга ҳам чиққан эди. Ўшанда Муҳаммад ота 9 та вилоятга  саёҳат қилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here