Танқиддан кейин Яккабоғ тумани ҳокими «ҳеч нарса қилмади»

669

Яккабоғ тумани марказида жойлашган «Ёшлик» номли маданият ва истироҳат боғи туман ҳуснига доғ бўлиб турибди.
Бу ҳақда «Nasafnews.uz» сайти 2020 йилнинг ноябрь ойида танқидий мақола ёзиб чиққанди.

Мана ўша мақола: Яккабоғдаги истироҳат боғ туман ҳуснига доғ бўлмоқда (фото)


Мақолада
боғ севишганларнинг пинҳона учрашув марказига айлангани, бор, аммо ишламайдиган аттракционлар, таъмирталаб йўлаклар ва чиқиндилар йиғилиб қолгани ҳикоя қилинган.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги «ўзини кўрсатиб қўйиш учунми» ёки бошқа сабаб биланми, ҳар ҳолда эрта тонгдан боғда ободонлаштириш ишлари бошланганини хабар қилганди.

Ҳокимлик жавоби: Танқиддан сўнг: Яккабоғ ҳуснига доғ бўлиб турган боғда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди

Бундан ташқари,  ушбу истироҳат боғи шу кунгача туман маданият маркази тасарруфида эканлиги, эндиликда боғ ободонлаштириш бўлими ихтиёрига ўтказилгани ва бу орқали масканнинг доимий озодалиги таъминланишини билдирганди.

Афсуски, орадан ярим йилдан ошиқроқ фурсат ўтган бўлишига қарамай, боғ янада аянчли ҳолга келди. Доимий озодалик таъминланишини айтган масъулларнинг эътиборсизлиги яққол кўриниб қолди.
Энг қизиғи, биз аввал танқид қилингандан кейин ҳеч қандай ўзгариш амалга оширилмаган. Яккабоғликларнинг ягона маданий ҳордиқ чиқарадиган истироҳат боғида ҳали бери бирор ўзгариш амалга оширилмаса ҳам керак.

Саҳналар учун мослаштирилган ўриндиқлар синган, йўлаклар ўпирилиб кетган. Атроф аста-секин чакалашзорга айланмоқда.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йил танқидга жавоб бериш учун бу ерда келгусида тадбиркорлар томонидан замонавий аттракционлар ўрнатилиб, маскан буткул янги қиёфа касб этишини маълум қилганди. Афсус, бу бўйича ҳам ҳали бери бирор ўзгариш йўқ.
Яхшиям боғда дарахтлар бор экан, унинг камчиликларини шу дарахтлар беркитиб турибди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here