Экотуризмни ривожлантириш учун Шаҳрисабз туманига 57 млрд сўм маблағ ажратилади

297

Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган 200 млрд сўм маблағнинг 57 млрд сўми Шаҳрисабз туманига йўналтирилади. Ушбу маблағ эвазига  туманда 256 та уй меҳмонхоналарини қуриш, шунингдек, мазкур уй меҳмонхоналарининг канализация тизимини яхшилаш, электр энергиясининг сифатини ошириш, таъмирталаб йўлларга асфальт ётқизиш ҳамда тоғли ҳудудда интернет хизматидан фойдаланиш учун WiFi ўрнатилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Шаҳрисабз туманида жами 256 та уй меҳмонхоналари қурилади. 200 дан ортиғи «Миракки» ва «Амир Темур» МФЙ ҳудудида қад ростлаши кутилмоқда. Шунингдек, битта уй меҳмонхонаси бир кунда 10  нафар сайёҳни ўзига қабул қила олади. Мазкур уй меҳмонхоналари замон талабларига жавоб бера оладиган қулайликларга эга бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews»га Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here