Косон тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

1753

Қутлимуратов Илҳом Мадиярович Косон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди, деб ёзади «Nasafnews» мухбири.

Илҳом Қутлимуратов 1970 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. У фаолияти давомида Ички ишлар вазирлиги тизимидаги турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилда Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Косон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга кузатилди. Улуғбек Отақулов Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here