Косон тумани ИИБ бошлиғи янги лавозимга тайинланди

2092

Косон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Отақулов Ички ишлар вазирининг буйруғи билан лавозимидан озод этилди. Ва Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бугун Косон тумани ИИБ тизимида кўп йил хизмат қилган Улуғбек Отақулов янги лавозимга кузатилган.

Тадбирда Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ва Косон тумани ҳокими унинг қилган меҳнатларини алоҳида эътироф этди.

Маълумот учун, Отакулов Улуғбек Ахматович 1976 йил Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида туғилган.
2017 йилдан ҳозирга қадар
Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here