Ғузорнинг «Шўртан» клуби йирик ҳисобда ғалаба қозонди

515

Бугун «Шўртан» жамоаси Coca Cola Ўзбекитон кубогининг “G” гуруҳи ўйинлари доирасида ўз майдонида «Хоразм» жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган учрашувда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши «Оқ бўрилар»га кўтаринки руҳ бағишлади. Натижада жамоа рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

«ШЎРТАН» – «ХОРАЗМ» 4:1

Гол муаллифлари: Элёр Омонжонов (34), Элёр Омонжонов (п59), Бекзод Сувонов (63), Қурбонбоев Жаҳонгир (66), Фаррух Хайдаров (79).

Мазкур ғалабадан сўнг «Шўртан» жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳсларида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Маълумот учун, яқинда ФИФА «Шўртан» футбол клубига қўйилган тақиқни олиб ташлагани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here