Қашқадарёда бу сафар ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтмоқда (Видео)

7032

Қашқадарё вилояти Касби туманидан 80 километр узоқликда жойлашган Чўлқувар қишлоғидаги 50-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лобар Эргашева калтакланди. Ўқитувчи «Nasafnews»га мурожаат қилиб, айни пайтда аҳволи ёмон эканини, УТТ текширувидан ўтгач, ҳомиласини йўқотиш хавфи юқорилигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, воқеа 26 апрель куни содир бўлган. Калтакланганини айтган ўқитувчининг оёқ ва қўл билакларига тан жароҳати етказилган.
«2-«б» синфга инглиз тили фанидан дарсим бор эди. Дарс бошлангандан сўнг, 10 дақиқадан кейин орқа партада шовқин бошланди. Уларга огоҳлантириш мақсадида танбеҳ бердим. Тўғри ўтиринглар, дарс бошланди, дедим. Билсам, орқа партада «нолевой» синфидаги болалар экан. Шу мактабда дарс берадиган педагог аёл ҳам «нолевой»га ўқийдиган фарзандини шу синфга тиқиб қўйган экан. Бола жуда эрка ва шовқин кўтаргани учун унга танбеҳ бердим. Дарс тугади. 5-соат бошлангандан кейин 1- «а» синфга дарсга кирдим, инглиз тили фанидан. Ҳалиги болакайнинг онаси ёнимга келди. «Нима учун фарзандимга уришасан, урдинг, 2 шапалоқ урдинг» деб тўхмат қилди. Шундан кейин бу аёл биринчи синфларнинг олдида мени ура кетди. Мен агар бирор айб иш қилган бўлсам, узр сўрайман дедим. Аммо у менга қулоқ солмади»,- дейди у.

Лобар Эргашеванинг таъкидлашича, жанжал директорнинг хонасида ҳам давом этган.

«Дарс пайтида директор мени чақиртирди. Борганимда, ўша ўқитувчимизнинг оналари келган экан. Катта ёшли онахон. У киши менга:- «Сан нимага неварамни урасан, ман сани йўқ қиламан, бўшаттираман, деб таҳдид қила кетди». Ташқарига  чиққанимиздан кейин эса дарсга кетаётгандим, «сен тўхта-да» дедида, юзимга шапалоқ тортиб юборди. Кейин иккинчи қаватдан опаси югуриб чиқдида, у ҳам уриб, калтаклаб кетди. Кутилмаган зарбадан ўзимни ҳимоя қилолмай қолдим»,- дейди жабрланган ўқитувчи.

«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан 50-умумий ўрта таълим мактаби директори Олим Нуриллаевдан изоҳ олди.У инглиз тили ўқитувчисининг ўзи болани урганини айтиб, воқеани «арзимаган тортишув» деб баҳолади.

«Инглиз тили дарсини ўтаётган бўлган. Дарсга халақит берган «нолевой»лардан 2 тасини икки шапалоқ урган. Улардан бири бориб онасига воқеани айтган. Онаси боланинг момоси билан олдимга келиб, «Неварамни урибди, мана бети қизариб кетган» деди. Мен момога ўзингизни қизингиз ҳам ўқитувчи-ку, дедим. Эртага қизингизни бирор киши уриши мумкин, билмай ургандир, ҳеч нарса қилмайди дедим»- , дейди директор.

Директорнинг айтишича, унинг хонасидан чиққан боланинг бувиси ва онаси залда инглиз тили фани ўқитувчиси билан тортишиб қолган. Ҳолат кузатув камерасига тушган.

«Кейин камерадан кўряпмиз. Ўша болани бувиси ўқитувчига 2 марта қўл кўтарган. Опасини ўрганда қўли теккан ёки тегмагани кўринмаган камерада. Кейин аёллар бориб ажратиб олган уларни. Ўша куни «участковой»ни чақиртирдик, келди. Кечирим сўради. Ўқитувчидан кечирим сўрагандан кейин, ҳа бўлди, деб «дело» ёпилган», – деб қўшимча қилади мактаб директори Олим Нуриллаев.

Лобар Эргашеванинг ўзи билан бирга ишлайдиган турмуш ўртоғи ҳам ҳолатга ўз фикрини билдириб, хотини 6 ёшли болани урмаганини таъкидлади.
«Оддий бир даккини катта ваҳима қилиб, бошқа синфга дарс ўтаётган вақтида синфидан чақириб олиб, «мени боламни нимага урдинг» деб тўхмат қилган. Биз Яккабоғдан шу ердаги болаларни ураман, деб боряпмизми? 6 ёшли болани ким, қандай қилиб ура олади?» ,- дейди Тўйчи Ғайиров.

«Чўлқувар» маҳалла профилактика инспектори Шавкат Бозоров мазкур воқеадан хабардор эканини маълум қилиб, ҳозирда суриштирув ишларини олиб бораётганини таъкидлади.

Видео:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Nasafnews.uz» сайти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Шохнур Оққузиев ўқувчилардан бирининг акалари томонидан қаттиқ калтакланганини ёзиб чиққанди. Бу воқеа кенг жамоатчиликнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлганди. Воқеага вилоят ҳокимидан тортиб, Халқ таълими вазирлиги муносабат билдириб, калтакланган ўқитувчини қўллаб-қувватлашларини маълум қилишганди.

4 Izohlar

  1. Урадида нима килади болага танбех берса бола аник тарбиясиз онасининг тарбиясига караганда боланинг онасиниям онанинг онасиниям камаш керак ана шунака аёллар оталарни дастидан болалар бетарбия булаяпди

  2. Кани давлатимизнинг конунлари, рахбаримизни Карор буйрукларига бу хол куринмасдан каршилик килиш эмасми.

  3. Ota onalar tarafini olgani uchun jamiyatimizda axloqi buzuq bolalar koʻpayib borishyabdi chora koʻrish kerak ! Qani oldinlari ota onalar eti saniki suyagi maniki deyishardi ustozlarga hozir esa umuman boshqacha oʻqimasa oʻqimasin bolamni urma deyishadi shuning uchun axloqisiz bolalar koʻpayib boryabdi chora koʻrish kerak

  4. Baʼzi bir tarbiyasizlarni deb jamiyat buzilyapti
    Farzandini kelajagini uylamaydi bular
    Ahir kundan kunga baʼzi sohalarda qoloq holatga tusha yotganimizda mana
    shunaqa tarbiyasiz
    ota onalar koʻpligi sabab boʻlayapti
    Na dunyoviy na diniy taʼlimi yetarli emas bularni qattiq jazo koʻrish kerak bularga
    Inson huquqlari qadr qimmati
    qayerda qoladi bunaqada
    Davlat jamiyatga xizmat qilishi kerakmi
    Ishlasin qonunlar bekorga chiqarilganmi
    Bir kishiga tan jarohati yetkazilyapti
    Agar homilador ayol farzandiga biror nima boʻlsa bu qotillik tugʻri emasmi
    Noinsof maxluqdan nima farqimiz qoladi bu
    Ketishda bunga jamiyat jim qarab tursa
    Davlat idoralari, mansabdorlari
    quruq gapdan beriga urmasa bundan ham
    Ayanchli holatlar koʻp kuzatiladi hali
    Faqat qonun ustuvor davlatdagina
    Tinch osoyishta yashash mumkin
    Roʻzayi Ramazon ahir
    Nimani boʻlisha olmaymiz bilmayman
    Ahir tinch hal qilsa biladiku
    Qaytar dunyo bu nima boʻlganda ham oʻqituvchidam ayb utganda ham
    Uni homilador holatida kaltaklaganlar
    Jazolanishi agar homilaga biror gap boʻlgan
    Boʻlsa ular qamalishi kerak
    Adolat kutip qolamiz masʼullardan !!!!!!
    Men ham balki pedagog bularman balki yuq
    Lekin tanimasamda hali toʻgʻilmagan
    Norasiyda uchun adolat surayman
    Ota pedagog ona pedagok
    Bunaqa oiladan yomonlik chiqishi qiyin
    Bilip bilmay xato fikrlarni bayon qilgan boʻlsam uzr

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here