Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи ушланди. У пора олган

2229

Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғининг пора олиш билан боғлиқ жинояти фош этилди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Б. фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 2021 йил 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси Б.Р. орқали фуқаро Д.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here