«Некcия» парчаланиб кетган. Қарши туманида содир бўлган портлаш ҳақида қўшимча маълумот берилди

2780

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Истиқлол» МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «Нексия» русумли автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Маълум бўлишича, Қарши тумани «Истиқлол» маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида тўхтаб турган ҳайдовчи 1960 йилда туғилган И.Х. бошқариб келган «Нексия» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонда портлаш содир бўлган.

Натижада автомобилга яқин турган фуқаро 1990 йилда туғилган Б.Э. оғир тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган. 1978 йилда туғилган фуқаро С.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз»,- дейилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.

Эълон қилинган суратлардан «Некcия» автомобили парчаланиб кетганини кўриш мумкин.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here