Зойир Мирзаевнинг матбуот котиби электр чойнак воқеасига ниҳоят муносабат билдирди

2836

Қашқадарё вилоят ҳокими туман ва шаҳарларда соҳаларда олиб борилаётган ишларни доимий кузатиб, назорат қилиб боради. Ўша сафарги ташриф Китоб туманига бўлган.

Туман ҳудудини айланган  вилоят раҳбари «Маданият ва озодалик остонадан бошлансин», дея вилоятимизга Самарқанд вилоятидан кириб келиш чегарасида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш учун Қашқадарёнинг рамзий устуни ёнига борган.

Устун ёнида янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёш оилага дуч келинган ва самимий тилаклар билдирилган. Куёв хоразмлик экани ва олийгоҳда ўқиш даврида танишган қашқадарёлик қизга уйланаётганини таъкидлаган.

Зойир Мирзаев икки ёшга бахт тилаб, хизмат машинасида мавжуд совға – «Тефаль» (электр чойнаги) тақдим этган. Бу ерда совғанинг қиймати ҳокимга ҳам, ёш оилага ҳам муҳим бўлмаган. Асосийси – бахт.

Аввалроқ, вилоят ҳокими доимий равишда машинасида «Тефаль» ва бошқа буюмларини олиб юришини маълум қилганди, деб ёзган Зойир Мирзаевнинг матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here