Ғузорда ниқоб тақмаган фуқаролар жаримага тортилмоқда

684

Ғузорда туман махсус комиссияси аъзолари  йирик савдо мажмуаси ва бозорларда рейд тадбири ўтказди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан тиббий ниқоб тақмаганлик ҳолатлари ҳам аниқланиб, 20 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига асосан  чоралар қўлланилди ва айримлари огоҳлантирилди.

Маълумот учун, жамоат жойларида ниқобсиз юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 18 апрелидан Республикамизда карантин қоидалари яна кучайтирилиб, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилиниши айтилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here