Қашқадарё вилоятининг доимий аҳолиси сони йил бошидан бери неча кишига ошгани маълум бўлди

460

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, вилоятнинг дастлабки доимий аҳолиси сони 3 348,5 минг кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси хабар қилди.

Доимий аҳолининг йил бошидан ўсиш суръати 100,4 % га тенг. Вилоятимиз аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 4,4 минг кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида аҳоли сони ўртача 145 кишига, йил бошидан бери  13,1 минг кишига ошган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here