Чироқчида кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилди

677

Чироқчи туманида кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган оилавий корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ч.М.” ва “Х.Ф.”оилавий корхонаси раҳбарлари Ч.Ю., Ғ.Х. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали АТБ “Агробанк” Чироқчи филиалидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 80 млн сўм ҳамда “Х.Ф.”оилавий корхонасига ажратилган 100 млн сўм кредит маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Касби туманида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани ҳақида  хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here