Президент селекторида Қамаши тумани прокурори ишдан олинди

2345

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун,13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олганини эълон қилган.

Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар ўртасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.

Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун Қамаши тумани прокурори Ҳусниддин Бобомуродов ишдан олинган.

Президент ишдан олинган мансабдорлар ўз лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаришини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга доир: Қамаши прокурори банклардаги «ўйинлар» ҳақида гапирди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here