«Бу жудаям ахлоқсизлик, мен буни ёмон баҳолайман». Зойир Мирзаев калтакланган ўқитувчи воқеасини назоратга олди

2936

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтаклангани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур масалага жамоатчилик эътибор қаратиб, ўқитувчининг ҳақ-ҳуқуқлари борасида ўз қарашларини маълум қилишмоқда.

100 километрлик масофа, Қарши туманидан Чироқчи туманига қатнаб ишлайдиган Шохнур Оққузиев билан бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев онлайн режимда мулоқот қилди. «Nasafnews» мухбири хабарига кўра, бу мулоқотда вилоят ҳокими ўқитувчини калтаклаган «зўравон»лар ишини кескин қоралаган.

«Тарқалган хабарларни ўқидим. Биз бу ҳолатни ҳуқуқ-тарғибот идораларига айтдик. Барибир охирига етади. Жараён менинг ўзимни назоратимда. Сиз қишлоққа зиё тарқатишга боргансиз. Албатта буни қадрига етган одам етади. Қадрига етмаган одам барибир ўзини фарзандига ўзининг авлоди келажагига жабр қилади. Сизга ўхшаб фарзандини тил билишини хоҳлаган одам ундай иш қилмаслиги керак. Бу жудаям ахлоқсизлик, мен жуда ёмон баҳолайман бу ҳолатни»,- дейди Зойир Мирзаев.
Ҳоким мулоқот давомида Чироқчидаги фаоллар, депутатлар мазкур масалага ўз муносабатини билдирмагани ва эътиборсиз қарашгани ҳақида ҳам гапириб, энди ўқитувчини шахсан ўзи қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Унинг пластик картасига узоқ ҳудудга қатнаб ишлаётгани туфайли йўлкира ҳақи учун 10 млн сўм пул ўтказиб берилишини айтди.

Мулоқот давомида Шохнур Оққузиевнинг онаси Инобат Қурбонова билан ҳам суҳбат ташкил қилинди. Ҳоким ўқитувчининг онасидан оиланинг шароити ҳақида сўради.

Жараёнлар ҳақида қуйидаги видеода тўлиқ танишинг.

Мавзуга доир: «Сўйиб кетамиз деб айтишди». Қашқадарёда ўқувчиларга 2 баҳо қўйган ўқитувчи калтакланди (Видео)

Чироқчидаги мактабда калтакланган ўқитувчига ёрдам берган ҳамкасблари мажбурлаб ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Қани адолат?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here