Қашқадарё вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган биринчи ўринбосари ҳақида бизга нималар маълум?

3103

Хабарингиз бор, бугун Президент селекторида Қашқадарёдаги бир қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев мазкур рўйхатда биринчиликда турибди.
Ўткир Бўтаевнинг соҳада фаолият юритганига ҳали 2 йил ҳам бўлмаганди. У 17 ойдан ортиқроқ вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди. 2019 йил октябрь ойининг охирида Бўтаев шу лавозимда иш бошлаганди.

Бўтаевдан олдин ким биринчи ўринбосар эди, биласизми?

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ва ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов вилоятнинг собиқ раҳбари Зафар Рўзиев даврида ишлаган. Улар 2019 йилнинг 26 октябрь куни ишдан олинганди. Шундан сўнг, Хуррам Жўраев Чироқчига ҳоким этиб тайинланган.

26 октябрь куни Хуррам Жўраев ўрнига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ўткир Умирович Бўтаев биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.

Хўш, бу шахс ҳақида яна қандай маълумотлар бор?

Ўткир Бўтаев 1971 йил 29 августда Шаҳрисабз туманида туғлиган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

1989-1990 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти, 1990-1995 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси. 1995 йилдан ҳозирги кунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк», «Агробанк», «Қишлоққурилишбанк», «Микрокредитбанк»ларда масъул раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Бу раҳбарнинг ҳам «кетмони узоққа учмади». Унинг биринчи ўринбосарлик лавозимидаги фаолияти 2 йилга ҳам бормади.

Мавзуга доир: Президент селекторида Қашқадарёдаги бир қатор раҳбарлар лавозимидан бўшатилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here