«Кўчага юришингизни ўйланг, синдираман». Яккабоғда Давлат хизматлари маркази ходими «чегарадан ошди» (Видео)

1770

Кеча телеграм ижтимоий тармоғидаги каналларда Яккабоғ тумани давлат хизматлари маркази ходими ҳаракатлари билан боғлиқ видеотасвир тарқалган.

Видеода марказ ходими фуқарони қўрқитишга уринган.
У фуқарога: «Кўчага юришингизни ўйланг, синдираман»,-  дея таҳдид қилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова воқеага муносабат билдириб чиқди.

Муносабатда айтилишича, ходим томонидан ўз ишига бўлган совуққонлиги, фуқарога нисбатан қилган нопрофессионаллиги, мурожаатчини тинглаб, тушуниб эшитиш ва ёрдам бериш тамойилига зид равишда жавоб берганлигининг ўзи ушбу ходимга нисбатан қатъий чора кўришни талаб этади.

Видеода акс этган Яккабоғ тумани Давлат хизматлари маркази ходими С.Ғ томонидан марказга мурожаат қилган фуқаро З.Ога нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги, ички меҳнат тартибини, “Адлия вазирлиги ходимларининг одоб – аҳлоқ қоидалари” талабларини бузганлиги ҳамда Давлат хизматлари маркази ҳар бир ходими амал қилиши лозим бўлган тамойилларга зид равишда ҳаракат қилганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатишда жамоат назорати механизмларини маъқуллайди ва қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, иш фаолиятида назоратни сусайтирганлиги учун Яккабоғ тумани Давлат хизматлари маркази директори Б.Сюга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мавзуга доир: Ходимлар компьютер ўйинлари билан банд. Қарши шаҳар давлат хизматлари марказидан олинган видео тарқалди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here