Мактабда 50 хил турдаги гуллар етиштирилмоқда

256

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Амир Темур маҳалласи Жар қишлоғида жойлашган 37- умумий ўрта таълим мактабида 958 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.

«Мактабимизда ўқувчиларга бошланғич билим бериш билан бирга, хорижий тилларни ўргариш ва санъат, спортга қизиқишини оширишга ҳам эътибор қаратилади,- дейди мактаб директори Абдумажид Кўчимов. – Бундан ташқари 22 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган».

Мазкур таълим даргоҳи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилган. Мактабга кириб боришингиз билан жамоанинг гулларга меҳри ўзгача эканига амин бўласиз. Турли хил гуллар тартиб билан экилиб, парваришланмоқда. Бу ўз ўрнида ўқувчиларни табиатга бўлган меҳрини мустаҳкамлайди.

«50 хил турдаги гулларни ўқитувчилар ва ўқувчилар билан бирга экиб, паравариш қилиб келмоқдамиз. Эндиликда мактаб боғида иссиқхона ташкил қилиб, полиз экинлари ва гул кўчатларини етиштиришни йўлга қўймоқчимиз»,- дейди директор.

Гулчеҳра Хурсандова

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here