Қарши шаҳар Беклар маҳалласида яшовчилар ака-укалар М.Е ва З.Е.лар 2021 йил 7 март куни ўғирлик қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктирган.
Улар бир гуруҳга бирлашиб, Қарши шаҳар Беклар МФЙда яшовчи Б.У раҳбарлик қилиб келаётган “Комфорт Барака Люкс” МЧЖнинг баланасида бўлган ҳозирги кундаги баҳоси 35 млн сўмни ташкил қилувчи трансформаторни яширин равишда ўғирлаш йўли билан толон-тарож қилишган.
Ўғирлик ППХ ва ЖТСБ ППХБ1-отряд бўлинма командири ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти буйича бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, ака-ука ушланган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан М.Е ва З.Е.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.