Қаршида одамларга сифатсиз ёғ сотаётганлар ушланди

613

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, ЮЯТТ Ғ.К. ва И.С.ларга тегишли савдо дўконларида норасмий ишловчи фуқаро Ф.Ф. ва Ш.Я.лар “Qarshiyog’ ekstraktsiya” AJ ёзувли ҳар бир қадоғи 4,2 кг бўлган 100 дона ёғ маҳсулотини харидорга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 126 дона қадоқланган ёғ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган пахта ёғи истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қамашида туманида сифатсиз ва қўлбола усулда тайёрланган пахта ёғини сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here