Қамаши туманида яшовчи Гулсара Насирова 16 нафар фарзандни дунёга келтириб, вояга етказган. Ҳозирда болаларининг 6 нафари Россияда, 3 нафари Тошкент шаҳрида қолгани Қамаши туманида истиқомат қилмоқда.
Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га хабар беришича, 70 ёшни қаршилаган Гулсара момонинг ҳозирда 35 нафар невараси, 5 нафар чевараси бор.