Қаршида самарқандликлар 4 қаватли йирик гипермаркет қурмоқда

1375

Қарши шаҳри Насаф кўчасида лойиҳа қиймати 100 млрд сўм миқдорида бўлган гипермаркет қурилмоқда.
«Nasafnews» мухбири хабарига кўра, қурувчи фирма таъсисчиси самарқандлик. Аммо «Marokand Mall Center» МЧЖ қўшма корхонаси Қарши шаҳрида рўйхатдан ўтказилган.«Савдо маркази қурилишида 129 нафар ишчи меҳнат қиляпти,- дейди қўшма корхона иш юритувчиси
Ўктам Мовланов. – Ишчиларнинг кўп қисми Хоразм, Қорақалпоғистон ва Қарши шаҳридан. Савдо марказининг ҳудуди 1 гектарни ташкил қилади. Қурилиш европа стандартларига асосан, миллий кўриниш уйғунлашган ҳолда амалга оширилмоқда».

Маълум бўлишича, 4 қаватли савдо марказининг 1,2,3-қаватларида йирик савдо брендларнинг маҳсулотлари сотилади. 4-қаватда болалар учун кўнгилочар жой, умумий овқатланиш маскани ташкил этилади.

Корхона иш юритувчисининг қўшимча қилишича, қурилиш учун сарфланаётган 100 млрд сўм маблағдан 20 млрд сўми корхонанинг ўз маблағи ҳисобланади. 50 млрд сўми чет эл кредити асосида, қолган 30 мрлд сўм маблағ эса чет эл инвестицияси орқали йўналтирилган.

2022 йилнинг 2 чорагида тўлиқ ишга тушиши кутилаётган мазкур савдо марказига «Qarshi Mall» деб ном берилади. Бу ерда 300 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режа қилинмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here