«Насаф» «Турон» устидан ишончли ғалабага эришди

526

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган «Насаф» – «Турон» учрашуви якунланди. Учрашув Қаршидаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтди.

Қаршиликлар илк дақиқадан рақиб жамоа дарвозасига хужумлар уюштирди. Аммо узоқ кутилган гол 35 дақиқада «Насаф» футболчиси Муродбек Хўжамбердиев томонидан киритилди. 1:0. У Жўрабек Маннопов узатган тўпни жарима майдони ичидан дарвозага йўллади!

Иккинчи бўлим ҳам «Насаф» учун омадли келди. Марко Станоевич ҳисобни 2:0 кўрнишга келтирди. У жарима тўпидан гол урди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида Қаршида кучли ёмғир ёғди.

80 дақиқада Станоевичнинг бурчакдан узатган тўпини Шерзод Насруллаев боши билан дарвозага йўллади.3:0!

86 дақиқада эса Ҳусайин Норчаев Нуруллоев узатган тўпни боши билан дарвозага йўллади.4:0!

Ўйин давомида «Турон» жамоаси «Насаф»га қарши муносиб жавоб қайтаришга ҳаракат қилди. Аммо бу сафар аждарлар устунлигини исботлади.

Шундай қилиб, Қарши шаҳрида «Насаф» «Турон» устидан ишончли ғалабага эришди.

Голлар: Муродбек Хўжамбердиев 35, – 1:0. Марко Станоевич 51, – 2:0. Шерзод Насруллаев 80, – 3:0. Ҳусайин Норчаев 86, – 4:0.

«Насаф» – «Турон» 4:0.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here