Ғузорда вазият таранглашмоқда. Коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этди

1590

Ғузор туман тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотига кўра, COVID-19 инфекцияси билан чалинган ғузорлик беморлар аксарияти вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Шунингдек, тумандаги «Совбоғ» МФЙда яшаган 68 ёшли фуқаро Н.Р. ёндош касалликлари (қандли диабет) бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечди.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар тарқатди.

Туман ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.

Мавзуга доир: Ғузорда 14 кишида вирус аниқланди. Касалланганлар ССВнинг расмий статистикасида йўқ. Нега?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here