Қарши шаҳрида футболчи боғча очди (фото)

1917

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Қарши шаҳрида чет эл инвестицияси асосида барпо этилган давлат хусусий шерикчилик асосидаси нодавлат мактабгача таълим ташкилоти «Чиссо~29» болалар боғчасининг очилиш маросими ўтказилди.
Очилиш маросимида Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клуби ҳамда миллий терма жамоа футболчиси, чироқчилик Отабек Шукуров иштирок этди.

Маълумот учун, мазкур мактабгача таълим ташкилоти Отабек Шукоровнинг ҳомийлиги асосида 500 минг АҚШ доллари ҳисобига барпо этилган.

Мавзуга доир: Чироқчилик футболчининг ҳомийлиги асосида Қарши шаҳрида замонавий боғча очилмоқда

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here