Косонда синглисини рашк қилган ака бир кишини жароҳатлаб, қудуққа ташлаб юборди

4214
Косон тумани Регзор маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Ж.Л жорий йилнинг 21 март куни тахминан соат 18:00 ларда ўзининг «Ласетти» русумли машинаси билан уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
«Nasafnews» мухбирининг Косон тумани ИИБга таяниб хабар беришича , Ж.Л Нартичуқур маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган қизга телеграм орқали ишқий мазмундаги сўзларни ёзиб, уни учрашувга таклиф қилган. Буни қизнинг 1997 йилда туғилган акаси Д.С. сезиб қолган.
Қизнинг акаси Д.С. 22 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 2:00 ларда яшаш хонадони олдида қариндоши Й.С ва Д.Э билан биргаликда бедарак йўқолган Ж.Л келганда у билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибати аянчли якун топган.
Қизнинг акаси ва қариндошлари Ж.Л ни ўткир тиғли пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Ж.Л ҳушидан кетган. Уни машинанинг орқа салонига жойлаб, Уйрот маҳалласи ҳудудида жойлашган қудуққа ташлаб юборишгани маълум бўлди.
Гумон қилинувчиларнинг кўрсатмасига асосан ҳолатни ўрганиш жараёнида қудуқ ичидан фуқаро Ж.Л нинг пичоқланган ҳолдаги жасади ҳамда унга тегишли бўлган бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Бедарак кетган шахс Ж.Л га нисбатан содир этилган қотиллик юзасидан гумон қилунувчилар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here